Шифохонада отишма: 6 киши қурбон бўлди

Олам

image

Чехия Республикасининг шимолий-шарқида жойлашган Острава шаҳридаги шифохоналардан бирида номаълум шахс тўппончадан ўй узди. Натижада 6 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири ўринбосари Ян Гамачек маълум қилмоқда.

“Отишма натижасида қурбон бўлганлар шифохона қабулхонасида кутаётган беморлар бўлган. Яхшиямки қурбонларнинг сони оз. Аммо ярадорларимиз ҳам бор. Мен бугунги режаларни буткул бекор қилдим. Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлари билан мулоқот қилдим. Остравага кетяпман”, дейди бош вазир. Унинг қайд этишича, ҳозирча, Хавфсизлик Кенгашини чақиришга эҳтиёж йўқ. 

Полиция айни вақтда гумонланувчини қидирмоқда. У эркак киши бўлиб, бўйича ўртача 180 см бўлгани айтилади. Эркак қизил рангдаги курткада бўлган. Айни вақтда шифохона атрофи ўраб олинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия Отишма

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг