Коронавирус Форс кўрфазидаги яна бир давлатда аниқланди

Олам

image
Коронавирус сабаб Токио Олимпиадаси Лондонга кўчириладими? north_east

Коронавирус сабаб Токио Олимпиадаси Лондонга кўчириладими?

Дунёнинг 30 дан ортиқ давлатига кириб борган янги корнавирус Баҳрайнда ҳам қайд этилди. Бу ҳақда Баҳрайн ахборот агентлиги мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, вирус Эрондан келган Баҳрайн фуқаросида аниқланган. У ва у билан алоқада бўлган барча Манамадаги тиббиёт марказида карантинга олинган.

Маълумот учун, Эронда коронавирус аниқлангач, орадан кўп ўтмай Ироқда ҳам COVID-19 билан касалланиш ҳолати қайд этилганди. Ҳозиргача 8 киши ҳалок бўлди. Бу Хитойдан кейинги энг юқори кўрсаткич.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 32 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия, Ливан, Миср, Эрон, Исроил ва Ироқда аниқланди.

Вирусдан бугунгача 2619 киши ҳалок бўлди, 79 561 киши у билан касалланди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.

Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг