Энди ўзбекистонликлар Туркияда солиқлардан қочолмайди

Жамият

image

Туркияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари эндиликда солиқлардан бўйин товлай олмайди. Негаки икки давлат ўртасида солиққа оид янги битим кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия Республикасига ташрифи давомида 2017 йил 25 октабрда имзоланган 1996 йил 8 майдаги Даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома 2020 йил 9 июлдан эътиборан кучга кирди.

Ҳужжатга биноан, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ахборот алмашишнинг янгиланган тартиби назарда тутилмоқда, шунингдек, Битим солиқларни ундиришда кўмаклашишга оид янги норма билан тўлдирилмоқда. 

Тузатишлар “солиқ шаффофлиги”ни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу икки мамлакатнинг жисмоний ва юридик шахслари томонидан солиқларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. 

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва Битим қоидаларини икки мамлакатнинг амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқлаштириш зарурияти билан белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркия

Баҳолаганлар

428

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг