Дори воситалари бўйича ўзгариш: дориларни қандай транспортда ташиш лозим?

Жамият

image

Эндиликда дори воситалари ва тиббий буюмлар, уларни сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмайдиган ҳамда ташқи муҳит таъсиридан сақловчи транспорт тараларида ташиш шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида келтириб ўтилган. 

Ҳужжатга асосан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга киритилаётган қўшимчалар қуйидагича:

•  Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ташиш ва сақлашда уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши таъминланиши шарт. Бунда дори воситаларини ва тиббий буюмларни ташишда талаб қилинадиган транспорт шароитларини таъминлайдиган, махсус ускуналар ва воситалар (изотермик ўрам, контейнерлар), шунингдек, зарур ҳарорат режимини таъминлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланиш керак.

•  Транспорт воситаси яхши техник ва тоза ҳолатда тутилиши керак. Ташиш жараёнида унда керакли ҳарорат, намлик, шунингдек тоза ҳавони таъминлаб турилиши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиши зарур.

•  Дори воситалари ва тиббий буюмларни ташиш жараёнида фойдаланиладиган асбоб-ускуналарга ҳароратни доимий равишда кузатиб борувчи қурилма билан жиҳозланган рефрижератор ускуналари, ҳарорат ва намликни қайд қилувчи асбоблар, термоконтейнерлар, кондиционер тизими, холодильниклар, хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги сигнализациялари, ҳаво алмаштириш тизимлари киради.

•  Ўлчов ускуналарига кирувчи асбоблар фойдаланишдан аввал, шунингдек таъмирлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари асосида бирламчи текширувдан ўтади ва (ёки) калибрланади, фойдаланиш жараёнида эса доимий равишда текшириши ва калибрланиши лозим.

•  Дори воситалари ва тиббий буюмларни ташишда уларнинг ўрамлари ва тиббий қўлланилиши бўйича йўриқномаларида қайд этилган сақлаш шароитларига риоя этилиши керак.

•  Алоҳида сақлаш ҳароратини талаб этувчи дори воситаларини ташиш ҳароратни доимий равишда кузатиб борувчи қурилма билан жиҳозланган рефрижератор ускунаси ёки термоконтейнер билан жиҳозланган транспорт воситасида амалга оширилиши керак.

•  Дори воситалари ва тиббий буюмлар, уларни сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмайдиган ҳамда ташқи муҳит таъсиридан сақловчи транспорт тараларида ташилади. Ташиш жараёнида дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрамларга зарар етишидан, тўкилишдан, ифлосланишдан (шу жумладан бошқа дори воситалари ва дори моддалари билан) ҳимояланган бўлиши керак. Дори воситалари ва тиббий буюмларни, тегишли маҳсулотлардан ташқари, бошқа турдаги юклар билан бирга ташиш тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор лойиҳаси Дори

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг