Сеул ва Деҳлидан 390 нафар ўзбекистонлик қайтарилди
Жамият
−
11 Май 2020
8521Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг иккита чартер рейси билан Сеул ва Деҳлидан 390 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди. Бу ҳақда хорижий нашрлар хабар тарқатди.
“Uzbekistan Airways самолётлари Сеул ва Деҳлига махсус чартер рейслар амалга оширди. Уларда 390 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилди”, дейилади хабарда.
Олиб келинганлар икки ҳафта муддатга карантин зонасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Дубай, Туркия ва Россияда оғир аҳволда қолган 11 минг ўзбекистонлик қайтарилиши ҳақида айтиб ўтганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023