Комилов Диего Гарсия-Саянни қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон тегишли вазирлик ва идораларининг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан конструктив мулоқотни ривожлантиришдан томонларнинг манфаатдор экани таъкидланди.

Ҳозирда Ўзбекистонда демократия мезонларига жавоб берадиган мустаҳкам сиёсий тизим яратилгани, жамиятда қонунларнинг устуворлиги тамойилига ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш қарор топаётгани қайд этилди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятлар сўзсиз бажарилмоқда. 

Жумладан, тергов олиб бориш устидан суд назоратини кучайтиришга йўналтирилган "Xabeas korpus" жараёнларини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон номзодини 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига кўрсатиш нуқтаи назаридан томонларнинг мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов БМТ

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

2.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг