Лионель Месси яна бир рекордни қайд этди

Спорт

image

Барселона клуби сардори Лионель Месси ЕЧЛ доирасидаги “Лион” устидан қозонилган ғалабадан сўнг, жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес томонидан жамоа сафида энг кўп ғалаба қозониш бўйича ўрнатилаган рекордни янгилаган эди.

Кеча каталонияликлар Леонинг хет трики эвазига Севильяда маҳаллий Бетис жамоасини йирик 1:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу ғалаба Мессини жамоа тарихида энг кўп ғалабага эришган ягона футболчига айлантирди.

Лионель Месси шу пайтгача Барселона сафида 674та ўйинда майдонга тушиб, шулардан 477 та баҳсни ғалаба билан якунлаган. Хави эса, “кўк-анорранлилар” либосида 476 марта ғолиб сифатида майдонни тарк этган.

Шунингдек, аргентиналик форвард энг кўп ўйинларда қатнашиш бўйича жамоанинг яна бир собиқ аъзоси Андрес Иньестага етиб олди. Бу борада мутлақ рекордчи ҳозирча Хави ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионел Месси

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг