Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига директор тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Отабек Содиқович Мустафоев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Маълумот учун, Отабек Мустафоев Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг инвестицияларни жалб этиш ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари, “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимларида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Агентликнинг асосий вазифаси узумчилик ва виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Мустафоев тайинлов

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг