Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди. 

Қарор билан Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба станцияси негизида Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали ташкил этилди.

Филиалнинг асосий вазифаси ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос, юкори ҳосилли, касалликларга чидамли, гуручининг юқори сифат кўрсаткичлари бўйича ажралиб турувчи шоли навлари ва дурагайларини яратиш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш ҳисобланади.

Қарор билан 2019-2021 йилларда Филиални ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида шоличилик соҳасидаги илмий-тадқиқотлар жаҳон андозалари асосида ўтказилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси қарори шоли

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг