Лифтда москвалик аёлни зўрлашда айбланаётган ўзбекистонлик қўлга олинди

Олам

image

Москвадаги турар жой биносининг лифтида аёлга ҳужум қилиб, уни зўрлаганликда айбланаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Москва Тергов бошқармаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Юлия Иванова маълум қилди

Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи 1 февралга ўтар кечаси Москва шаҳрининг Автозаводская кўчасидаги турар жой биносининг кираверишида номаълум эркак аёлга ҳужум қилиб, уни зўрлаган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

"Аниқланишича, гумондор 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди ва у қўлга олинди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида айбланувчи амалдаги миграция қонунчилигига биноан ҳам текширилади”, деган Иванова.

"Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда", дейилган бу ҳақдаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 16 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россияда ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант ўзбекистонлик лифт зўравонлик айблов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг