Лейла Алиеванинг қўғирчоқлари ёхуд дунёнинг энг йирик қўғирчоқлар музейига саёҳат
Бу қизиқ 06 Апрель 20:40 4961

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳридаги Ҳайдар Алиев марказида ноёб қўғирчоқлар кўргазмаси очилган.

Кўргазма 2016 йилда Президент Илҳом Алиевнинг тўнғич қизи - Ҳайдар Алиев фонди вице президенти Лейла Алиева ташаббуси билан ташкил этилган.

Унда 16 мамлакатдан 60 нафар рассом-ҳайкалтарошларнинг 230 дан ортиқ қўғирчоқлари ўрин олган.

Кўргазмада АҚШ, Германия, Австралия, Чехия, Беларусь, Франция, Исроил, Италия, Латвия, Россия, Индонезия, Украина, Япониянинг таниқли рассом-ҳайкалтарошлари ишлари намойиш этилади.


Кўргазмага қўйилган қўғирчоқлар ёғоч, қоғоз, пластик , чинни ва матодан ясалган.

 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 3.1