Левандовски фаолиятини Мадридда давом эттирадими?

Спорт

image

“Атлетико Мадрид” ёзда йилнинг энг кутилмаган трансферларидан бирини амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда спорт журналисти Рубен Уриа ўз Х саҳифасида маълум қолди.

Манбага кўра, “Барселона”нинг тўпурари Роберт Левандовски Диего Симеоне жамоасининг янги ҳужумчисига айланиши мумкин.

Гап шундаки, “Барселона” ёзда ўз таркибини сезиларли даражада янгиламоқчи, шунингдек, иш ҳақи фоизини камайтирмоқчи. Левандовски жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиси, шунинг учун унинг сотилиши клуб учун бир қатор молиявий қулайликлар яратади.

Левандовскининг эҳтимолий трансфери Луис Суареснинг “Барселона”дан «Атлетико Мадрид»га ўтиши билан солиштирилмоқда. Каталония клубини тарк этгач, Суарес 2020/21 йилги мавсумда 21 та гол урди ва “Атлетико” Ла Лигада ғолиб чиқди.

Жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Барселона” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Атлетико Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг