... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Леонардо ДиКаприо терговда: “Оскар” мукофотини полицияга топширди


22:33, 16.06.2017 Шоу-бизнес
 2 726

“Red Granite” продюсерлар компанияси мазкур картинани суратга олиш учун Малайзия давлат фондидан қарийб 100 млн доллар пулни ўзлаштирган.

Малайзиянинг Давлат инвестиция фондидаги ўғирликни тергов қилиш давомида Голливуд актёри Леонардо ДиКаприо унга совға қилинган “Оскар” мукофоти ҳайкалчасини полицияга қайтариб берди.
 
ДиКаприога “Уолл Стрит бўриси” фильмидаги роли учун 1954 йилда машҳур актёр Марлон Брандо қўлга киритган ҳайкалчани ҳадя қилишган эди.
 
Таъкидланишича, “Red Granite” продюсерлар компанияси мазкур картинани суратга олиш учун Малайзия давлат фондидан қарийб 100 млн доллар пулни ўзлаштирган.
 
ДиКаприо тергов доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига совға қилинган ҳайкалча ва бошқа туҳфаларни ҳам қайтариб берган. Бу ҳамкорлик ўтган йилнинг октябрь ойидан бошланган.
 
“Жаноб ДиКаприо ҳар йили ўтказиладиган хайрия аукционида қўлга киритилган барча буюмларни қайтариш ташаббуси билан чиқди”, деб маълум қилди полиция ходими.
 
Шунингдек, АҚШ Адлия вазирлиги “Уолл Стрит бўриси” фильмини ноқонуний молиялаштирганликда гумон қилинганларни қамоққа олиш ҳуқуқини қўлга киритган.
 
Эслатиб ўтамиз, Леонардо ДиКаприо “Оскар” мукофотини “Омон қолган” фильми учун 2016 йилда қўлга киритган эди. Бу катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Чунки актёр мукофот 22 йил деганда сазовор бўлди.
Сумбула

Теглар:Леонардо Ди Каприо Голливуд Оскар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!