Кимёвий заводда йирик ёнғин чиқди

Олам

image

Бугун, 18 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кимёвий заводда йирик ёнғин содир бўлди. Ёнғин шаҳарнинг Осиё қисмидаги Арнавуткўй туманидаги заводда чиққан Ишлаб чиқариш майдонларида вақти-вақти билан портлаш овозлари эшитилиб турибди.

“Арнавуткўй туманидаги кимёвий заводда ёнғин юзага келди. Фавқулодда ҳолат юз берган жойда ўт ўчириш бригадалари ва тиббиёт ходимлари иш олиб боряпти”, дейилади CNN Turk хабарида.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, заводнинг умумий майдони 10 минг квадрат метр. Ҳозир воқеа жойига 40 та ўт ўчириш машинаси ва 129 та қутқарувчи жалб қилинган. Олов ҳамон бартараф этилмаган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳалок бўлган ёки жабрлангар ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул ёнғин завод

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг