Яна бир давлат Фаластинни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Олам

image

Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан Яқин Шарқ масаласида илгари сурилган “аср келишуви”ни танқид қилди. 

“Малайзия Фаластинни қўллаб-қувватлашда давом этади”, - деди Махатхир Куала- Лампурда.

Унинг сўзларига кўра, Трампнинг “тинчлик режаси” мустақил Фаластин давлатини яратиш ҳаракатларига ҳисса қўшмайди.

“Малайзия ушбу таклифни жуда номақбул ва адолатсиз деб билади. Ушбу режа ҳозирги вазиятни янада оғирлаштиради ва муқаддас Қуддус шаҳрини Исроилга “таслим этади”, деди Махатхир Муҳаммад.

Маълумот ўрнида, АҚШ Президенти Дональд Tрампнинг Исроил ва Фаластин ҳақидаги режасида Фаластин давлатида AҚШ элчихонасини очишни кўзда тутилган. "Aср келишуви" амалга ошиши билан Фаластин майдонини икки баравар ортиши ва мамлакатда 1 миллионга яқин иш ўрни яратилиши керак.

Бундан ташқари, фаластинликлар Исроилга қарши террорни ҳамда ҲАМАСни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши керак. Tрампнинг сўзларига кўра, унинг таклифи Фаластиннинг тўлиқ ҳуқуқли давлатни шакллантириш учун сўнгги имконият.

Шунингдек, Қуддус Исроилнинг ажралмас пойтахтига айлантирилиши керак


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг