... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Лаваш орасига бриллиант беркитганлар аэропортда қўлга тушди


13:30, 19.05.2017 Жамият
 2 098

Қозондан Самарқандга учиб келган А.Бурҳонов ўзи билан олиб келган тилла буюмларини чой қутисига яширганча олиб ўтишга уринган. Афсуски...

Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтиш пайтида жисмоний шахслар томонидан тўлдириладиган йўловчи божхона декларациясининг 5-бандида ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг миқдори аниқ кўрсатилиши шарт.
 
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар мазкур тартибларни бузишга уринган хорижий фуқаро А.Закаряннинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишди.
 
“Москва-Тошкент” рейси бўйича республикамизга кириб келган ушбу шахс божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида 87 гр оғирликдаги қимматбахо бриллиант тошлари билан безатилган тилла тақинчоқларни турли конфетлар ва юпқа, яъни лавашлар орасига яширишга уринган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Унинг қиймати 9 млн сўмдан ортиқ бўлган ушбу заргарлик буюмларини олиб ўтишга оид қинғир режаси чиппакка чиқди.
 
Самарқанд халқаро аэропортида ҳам салкам 300 гр оғирликдаги тилла тақинчоқларни яширин равишда Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш ҳам фош қилинди.
 
Қозондан учиб келган фуқаро А.Бурҳонов божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳамда йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, қиймати 38 млн сўмдан ортиқ бўлган 45 дона заргарлик буюмларини чой қутисига яширганча, олиб киришга уринган экан.
 
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
 
Мазкур ҳолатларда божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияда кўрсатмаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 22722 - моддаси 1-қисмига биноан товарлар мусодара қилиниб, қоидабузарлар эндиликда энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жаримага тортиладилар.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.
 
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 50 дан ортиқ қонунбузарлик ҳолатларида қиймати салкам 3,5 млрд сўмлик 23 кгдан ортиқ оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Теглар:Лаваш Тилла буюмлар Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар