44 нафар йўловчиси бўлган автобус кўприкдан дарёга қулади. Қурбонлар кўп

Олам

image

Россиянинг Байкалорти ўлкаси Сретен туманида автобус кўприкдан дарёга қулаб тушди. Сўнгги маълумотларга кўра, фожиада ҳалок бўлганлар сони 19 нафарга етган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда 44 нафар йўловчи бўлган. 6 киши шифохонага ётқизилган.

Ташувчи, хусусий тадбиркор Сергей Пнёв автобус ташиш лицензиясига эгалиги ва барча техник текширувдан ўтказилганини маълум қилган. Автобус буюртма асосида кетаётган бўлган.

Воқеа тафсилотларини ўрганиш учун Россия транспорт назорати бўйича федерал хизмати ходимлари ЙТҲ жойига чиқишган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг