Путин ва Эрдўғаннинг учрашуви мавзуси ўзгарди. Эрон ва АҚШ кун тартибига киритилди
Олам
−
08 Январь 2020
12862Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Туркияга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 8 январь куни Истанбул вақти билан соат 12:30 да Владимир Путин ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған “Турк оқими” газ қувурини ишга тушириш маросимида иштирок этадилар.
Маросимдан сўнг Президентлар ўртасида тор доирадаги учрашув ўтказилиши режалаштирилмоқда. Протоколга кўра, Путин ва Эрдўған Сурия ва Ливиядаги вазиятни муҳокама қилишлари керак эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Эрон ва АҚШ ўртасида кескин тус олаётган вазият, Эроннинг Ироқдаги АҚШ ҳарбий базасига амалга оширган ҳужуми ва Украина самолётининг ҳалокати учрашув кун тартибига киритилган асосий мавзулар бўлмоқда.
Турк оммавий ахборот воситаларининг ишонч билан таъкидлашича, Президентлар ўз баёнотида мутлақо Эрон ва АҚШ масаласига тўхталади.