... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Лангеог ороли бир неча минг Kinder Surprise билан тўлиб кетди


11:45, 06.01.2017 Олам
 1 619

Лангеог ороли аҳолиси, айниқса, болалар табиатнинг ушбу совғасидан хурсанд бўлган бир вақтда экологлар ширинлик ичидаги пластикларнинг денгизда қолиб кетишидан хавотирда эканликларини билдиришган.

Шимолий денгиз бўйида жойлашган Лангеог оролига кучли тўлқин оқибатида бир неча минг дона Kinder Surprise ширинликлари оқиб келди. Бу ҳақда “News.day.az” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу Kinder Surprise ширинликлари Хитойдан Германиянинг Бремерхафен портига сузиб кетаётган кемадан тушиб қолган.

Гап шундаки, кема Шимолий денгиздаги  “Аксель” тўфони ҳудудига келиб қолган. Шу сабабли чайқалиш чоғида ундаги Kinder Surprise ширинликлари билан тўла бўлган контейнер сувга ағдарилиб кетган ва шу тариқа кучли тўлқин тухум шаклидаги шоколадларни Лангеог оролига келтириб ташлаган.

Орол аҳолиси, айниқса, болалар табиатнинг ушбу совғасидан хурсанд бўлган бир вақтда экологлар ширинлик ичидаги пластикларнинг денгизда қолиб кетишидан хавотирда эканликларини билдиришган.
 
Бироқ орол аҳолиси, болалар, сайёҳлар Kinder Surprise ширинликларини биргаликда териб олишга муваффақ бўлишган.
 
Эслатиб ўтамиз, дунёнинг миллионлаб болалари севиб истеъмол қиладиган Kinder Surprise ширинлигини яратган Уильям Салис 2016 йилнинг 30 декабрь куни, Миландаги шифохоналарнинг бирида 83 ёшида вафот этди. Маълумотларга кўра, ўлимидан бироз аввал у инсультни бошдан кечирган.
 
Салис Kinder Surprise ширинлигини 1972 йилда ўйлаб топган. Ушбу ғоя унда аҳолининг фақат байрам кунларида тухум шаклидаги ширинликларни сотиб олишларини кўргач, пайдо бўлган. Шундан сўнг, Салис ширинликлар ичига ўйинчоқлар сериясини беркитиб, устки қадоғини антиқа дизайн билан ишлаб чиқаришга киришган. Ширинлик дунё бўйича энг кўп харид қилинадиган шоколадлар қаторига киради.
Умида Якубова

Теглар:Kinder Surprise Уильям Салис Лангеог ороли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!