... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Кутилганидек, Трамп ва Ким Чен Ин яккама-якка суҳбатлашиб олди


13:47, 12.06.2018 Олам
 2 426

Кўпгина одамлар бу учрашувни илмий-фантастик фильмдан саҳна деб ўйлашади.

Аввалроқ, Сингапурда АҚШ ва КХДР етакчилари учрашуви бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сингапурдаги меҳмонхонада кенг таркибдаги саммит бошланишидан аввал Трамп ва Ким Чен Иннинг яккама-якка суҳбати бўлиб ўтган. Кутубхонада бўлиб ўтган учрашувда давлатлар раҳбарлари ва таржимонларгина қатнашган.


 
Кутубхонада давлатлар раҳбарлари икки мамлакат байроқлари олдида ўтирганлар. 40 дақиқа давом этган дастлабки фикр алмашинувидан сўнг, икки давлат раҳбарлари уларнинг энг юқори даражали амалдорлари кутаётган мажлислар залига йўл олганлар.
 
Трамп учрашувнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирган.
 
“Ўйлашимча, бутун дунё ҳозир шу вазиятни кузатиб турибди. Кўпгина одамлар бу ҳақда илмий-фантастик фильмдан саҳна деб ўйлашади”, деган америкалик раҳбар.
 
Эслатиб ўтамиз, учрашувдан аввал Трамп Ким Чен Ин билан якка ҳолда музокара ўтказиш нияти борлиги ҳақида айтиб ўтган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-КХДР Ким Чен Ин Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!