Купернинг Осиё кубоги бўйича хулосалари ва кейинги рақиб Уругвай ҳақида
Спорт 14 Март 16:52 1686
image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан ўтказилган матбуот анжуманида, мураббий БААда ўтказилган Осиё кубоги мусобақалари бўйича хулосаларини айтиб ўтди.

“Менинг назаримда, жамоам Осиё кубогида яхши ўйин намойиш этди. Мен кўрган ва ўзим тузган терма жамоа ўртасида фарқни сездим. Натижа борасида ҳеч нарса қила олмагандирмиз, аммо ўйинимизни кучайтира олдик. Япония ва Австралия билан ўйинларга келадиган бўлсак, улар биздан яққол устун эмас эди. Тўғри биз уларга мағлубиятга учрадик, лекин терма жамоанинг даражаси уларникидан паст демаган бўлардим. Мен жамоанинг ўйинидан қониқаяпман ва эртанги йиғинда ҳам худди шундай руҳда ҳаракатланишини истайман. Менда ҳар бир ўйинни ютиш хоҳиши кучли. У хоҳ ўртоқлик ўйини бўлсин, хоҳ расмий. Шу боисдан, Хитойдаги йиғинларда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз”, дейди Эктор Купер матбуот анжуманида.

Шунингдек аргентиналик мутахассис Уругвайга қарши ўтказиладиган ўйин ҳақида гапирар экан, рақибдан асло қўрқмаслик кераклигини айтди: “Уларнинг таркибида Кавани, Суарес, Годин каби юлдузлар бор, лекин уларни ютиш учун аввало инсоннинг ўзида ишонч юқори бўлиши керак. Натижага эришишни хоҳлаяпмизми, унда ҳар қандай рақибни ютишимиз керак”, дейди Купер.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 2.9