Кучли ёғингарчилик сабаб икки бино қулади. Камида 7 киши қурбон бўлган
Олам 15 Апрель 11:13 4580
image

Жорий йилнинг 13 апрель куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида жойлашган туманларнинг бирида ноқонуний қурилган иккита бино қулаб тушди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.

Дастлаб, ҳодиса натижасида 2 киши вафот этганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, фожеада камида 7 киши вафот этган бўлиб, яна 17 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Тахминан 100га яқин қутқарувчилар фожиа юз берган ҳудудда фаолият олиб боришмоқда. Бино қулашига бир неча кун давом этган ёғингарчилик сабаб бўлган деб ҳисобланмоқда.

Шаҳарда ўтган ҳафтанинг бошида кучли ёғингарчиликлар бошланган эди. Ёмғирлар сабаб қурбон бўлганлар сони 10 кишини ташкил этмоқда.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3.0
Теглар