... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ксения Собчак Владимир Путиннинг сайловда иштирок этиши ҳақида фикр билдирди


14:36, 07.12.2017 Олам
 2 314

Россияда президентлик сайлови 2018 йил 18 март куни ўтказилади.

Кеча, 6 декабрь куни Нижний Новгород шаҳрида, ГАЗ автомобил заводи ишчилари билан бўлган учрашувда Владимир Путин Россияда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловида ўз номзодини қўйиш тўғрисидаги қарорини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу қарор ортидан кўплаб баҳс-мунозаралар юзага келмоқда ва кўплаб фикрлар билдирилмоқда. Жумладан, даставвал бу ҳақда ўз фикрини Михаил Горбачёв билдиргани ҳақида ҳам хабар берган эдик.
 
Бугун, 7 декабрь куни Россия Федерацияси президентлигига даъвогарлик қилаётган яна бир вакил – телебошловчи Ксения Собчак ҳам бу хабар ҳақида фикр билдириб ўтди.
 
Унинг фикрича, 2018 йилги сайловларда Владимир Путин ғалаба қозонади. Шундай бўлсада у ҳам сайловда иштирок этиш истагидан қайтмаган. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.
 
“Тўғрисини айтсам, ҳеч қандай янгилик кўрмадим. Буни худди Путин бу сайловда доимгидек ғалаба қозонса кераклигини билгандек барчамиз билардик”, деди Ксения Собчак.
 
Нижний Новгородда кўнгиллилар билан учрашув чоғида сўзга чиққан Собчак шунингдек, “Шундай бўлсада мен ўйлайманки, ўзгаришларни истовчи кишилар номидан айтиш ва олға ҳаракат қилиш лозим. Чунки айни пайтда бизнинг мавжудлигимизни айтиш учун бошқа йўлимиз йўқ”, дея қўшимча қилди.
 
Маълумот учун, Россияда президентлик сайлови 2018 йил 18 март куни ўтказилади. Телебошловчи Ксения Собчак октябрь ойида президент сайловида иштирок этиш учун ўз номзодини қўйиши ҳақида эълон қилган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Президент сайлови Ксения Собчак Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!