Абдулла Арипов яна Бош вазир бўлди
Жамият
−
21 Январь 2020 7318 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Сенати қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Бош вазирликка кўрсатилган Абдулла Арипов номзоди кўриб чиқилди.
Номзод ёпиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан тасдиқланди. Абдулла Арипов номзодини ёқлаб 148 депутат, 94 сенатор овоз берди.
Бош вазирликка Абдулла Нигматович Арипов номзоди тасдиқлангач, номзод сўз олиб, Олий Мажлис ва Сенат аъзоларига, Президент Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.
“Сизнинг юксак ишончингизни оқлаш йўлида, ўзгармасдан бор куч-ғайратимни, билимимни, орттирган тажрибамни, борлиғимни шу ишга бағишлашга ваъда бераман.
Жонажон Ватанимизга, кўп миллатли халқимизга, Муҳтарам Президентимизга чексиз садоқат ва фидоийлик билан хизмат қилишга барчангизнинг олдингизда ваъда бераман”, дейди Абдулла Арипов.
Live
Барчаси