... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду ҳақида қизиқарли фактлар ошкор бўлди


15:42, 08.12.2016 Спорт
 8 026

Роналду ҳақдаги барча маълумотларни Футболчи ўлимидан 70 йил ўтибгина маълум қилиш мумкин экан.

Спорт оламидаги янгиликларни ёритиб борувчи “Football Leaks” лойиҳаси шу кунларда дунёга машҳур португалиялик футболчи Криштиану Роналду ҳақидаги маълумотларни тўпламоқда. Яқинда “Реал” клуби аъзоси бўлган Криштиану Роналдунинг катта миқдордаги солиқни тўламаганини ошкор қилган лойиҳа муаллифлари бугун яна бир қизиқарли фактни тақдим этишди.
 
Аниқланишича, Криштиану Роналду билан ишлайдиган барча ходимлар футболчи билан ўзига хос шартнома имзолашлари шарт. Бундай келишувнинг бир пункти эътиборни тортади.
 
Футболчи билан ишлашдан аввал у билан шартнома имзолайдиган шахс Роналду ва унинг оиласи ҳақидаги барча маълумотларни ошкор қилиши мумкин эмас. Бу борада футболчи, хатто, оила аъзолари билан ҳам келишиб олган.
 
Криштиану Роналду ҳақидаги маълумотлар шартномада келтирилганидек, унинг ўлимидан 70 йил ўтибгина ошкор қилиниши мумкин. Шартноманинг бу бандига риоя этилмаган ҳолда белгиланган жарима миқдори 300 минг фунтни ташкил этади.
 
Шунингдек, Криштиану Роналдунинг дастхат қўйишидан оладиган даромаднинг миқдори ҳам аниқланди. Ўтган йилда футболчи Panini’нинг мингта наклейкаларига дастхат қўйган. Унинг ҳар бир имзоси 139 фунтга баҳоланган. Умумий ҳисобда 139 минг фунт даромад олган.
 
Сўнгги вақтларда Криштиану Роналду турли гап-сўзлар ва миш-мишлар марказида бўлишига қарамасдан, “Олтин тўп” мукофотига энг асосий номзодлардан ҳисобланади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Футбол Криштиану Роналду Реал Португалия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Ирина Шейк она бўлди

12:45, 10.04.2017 5 305

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!