Коронавирусга чалинганлар учун махсус шифохона қурилади
Олам
−
24 Январь 2020
634624 октябрь, жума куни эрталаб Хитойнинг Ухань шаҳрида янги вирусга чалинганларни текширувдан ўтказиш ва даволашга мўлжалланган шифохона қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар бермоқда.
Шифохона 2 февраль куни ишга тушиши режалаштирилган. У мингга яқин беморни қабул қилишга мўлжалланган. Шифохона Пекинда 2003 йилда атипик пневмония эпедимияси тарқалган вақтда қурилган касалхона моделига ўхшаш бўлади.
Маълумот ўрнида, энг сўнгги хабарларга кўра, ҳозиргача коронавирусни юқтириб олганлар сони 876 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 177 нафарининг аҳволи оғир. Шу кунгача вирус 26 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бундан ташқари, 2019-nCoV вирусига чалинган дея мингдан зиёд киши тестдан ўтказилмоқда.
Вирус бутун дунёга ёйилмоқда. Ҳозирда Таиланд, АҚШ, Вьетнам, Жанубий Корея, Сингапур, Россия, Япония, Макао ва Саудия Арабистонида вирус юқтирган одамлар аниқланган.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь