Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олади?

Жамият

image

Яқинлашиб келаётган Янги йил арафасида барчада бирдек байрамда неча кун дам оламиз деган савол туғилади. Байрамлардаги қўшимча дам олиш кунлари Ўзбекистон Президентининг “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган.

Фармонга мувофиқ қўшимча дам олиш куни сифатида 4 январь – шанба 2 январь – пайшанбага кўчирилган. 2020 йил 2 январь пайшанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни экани белгиланган.

Шундай қилиб, ҳафтада 5 кун ишловчи ходимлар байрамда 3 кун дам олади:

31 декабрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни);

1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);

2 январь – пайшанба (кўчирилган дам олиш куни).

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар қуйидаги кунларда дам олади:

1 январь – чоршанба (Янги йил байрами);

2 январь – пайшанба (қўшимча дам олиш куни).

Маълумот учун, 4 январь куни ҳафтада 5 кун ишловчиларга расман иш куни ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Янги йил дам олиш

Баҳолаганлар

557

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг