Алишер Усмонов “Ўтган кунлар”ни Ўзбекистонга қайтарди
Жамият
−
28 Декабрь 2019
53788Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асари асосида суратга олинган “Ўткан кунлар” бадиий филмининг асл нусхаси “Ўзбеккино” Миллий агентлигига олиб келинди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шу пайтга қадар бу фильмнинг тўлиқ варианти Россия Федерацияси Давлат кинофондида сақланаётган эди.
Маълум қилинишича, фильмнинг олиб келинишида Россиянинг “USM Holding” акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари асли ўзбекистонлик Алишер Усманов ёрдам берган.
Маълумот ўрнида, фильм Йўлдош Аъзамов режиссёрлигида суратга олинган. Унда бош ролларни Аббос Бакиров, Раззоқ Ҳамроев, Марям Ёқубова, Ўлмас Алихўжаев, Гулчеҳра Жамилова, Гулчеҳра Саъдуллаева ижро этган. Картина 1969 йилда экран юзини кўрган.
LiveБарчаси