Тошкентда тўй кортежи жаримага тортилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июлидан 2 июлига ўтар кечаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ 376 та қоидабузарликни аниқлади. 

Қоидабузарлар орасида тўй кортежида ҳаракатланган 7 та автомобиль ҳам бор. Улар гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсизлигига таҳдид қилгани учун тегишли тарзда маъмурий баённома тузилиб, жаримага тортилган. Уларнинг орасида Captiva ҳайдовчиси 56 ёшли Шуҳратбой Ю., Toyota машинаси ҳайдовчиси 48 ёшли Жамшид М., Toyota ҳайдовчиси 44 ёшли Бахтиёр Г., Mercedes Benz ҳайдовичиси 30 ёшли Шерзод М., Mercedes Benz ҳайдовчиси 29 ёшли Шавкат Х., Mercedes Benz ҳайдовчиси 40 ёшли Бахтиёр А. ва Nexia ҳайдовчиси 28 ёшли Ҳусан Ж. бўлган.

ЙҲХБ ходимлари қоидабузарликлар орасида энг кўп хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланиш ҳолатини (166 та) қайд этган. 8 та ҳолатда ҳайдовчилар йўл белгилари ва светофорнинг сигналларини менсимасдан ҳаракатланган. 10 нафар ҳайдовчи машинани маст ҳолда ва 12 нафари ҳужжатсиз бошқарган. Тақиқланган ҳолда қувиб ўтиш ҳолати 34 марта қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қоидабузарлик тўй

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг