Туркманистон 7 йил деганда ЖСТ кузатувчиси бўлди

Олам

image

Туркманистон Жаҳон савдо ташкилотининг кузатувчиси мақомини қўлга киритди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди.

“2020 йил 22 июлда Жаҳон савдо ташкилотининг Женевадаги бош қароргоҳида ЖСТ Юқори кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Туркманистоннинг ташкилотга кузатувчи мақомида қўшилиши бўйича аризаси кўриб чиқилди”, дейилади Туркманистон ТИВ хабарида.

Мажлисда Ашхабод томонидан Туркманистоннинг БМТдаги доимий вакили Атагелди Холжонов, ҳамда онлайн режимда Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги, савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар, молия ва иқтисодиёт вазирликлари вакиллари иштирок этди.

"ЖСТ Олий кенгашида иштирокчи давлатлар муҳокамасидан кейин Туркманистонга бир овоздан кузатувчи мақомини беришга қарор қилинди», дейилади хабарда.

Ҳозирда ЖСТга 164 мамлакат аъзо ҳисобланади. 24 та мамлакат ташкилот фаолиятида кузатувчи мақомида иштирок этмоқда, Туркманистон йигирма бешинчи кузатувчи мамлакат бўлди.

Маълумот учун, Туркманистоннинг ЖСТга қўшилиши масаласи 2011 йил январда кўтарилганди. Европа комиссиясининг ўша вақтдаги раҳбари Жозе-Мануэл Баррозу Гурбангули Бердимуҳамедовга ташкилотга аъзолик учун ариза топширишни таклиф қилганди. 2013 йилда мамлакат ЖСТга аъзолик учун ҳаракат бошлаган.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишни мақсад қилган.Ҳозирда Ўзбекистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон ЖСТ

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг