Тоғ қияликларида кореялик сайёҳлар гуруҳи йўқолиб қолди

Олам

image

Непалдаги тоғлардан бирида рўй берган кўчки оқибатида жанубий кореялик сайёҳлар гуруҳи йўқолиб қолди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 17 январь куни содир бўлган. Шу куни Жанубий Кореядан ташриф буюрган 11 нафар ўқитувчидан иборат гуруҳ Аннапурна тоғи қияликларига кўтарилишган. Гуруҳнинг бир қисми қочишга мувваф бўлган. Тирик қолган беш нафар сайёҳ хавфсиз жойга етказилган.

“Ҳодиса жойига Жанубий Корея ТИВ вакиллари ва йўқолган туристларнинг оила аъзолари етиб келишган. Ғойиб бўлган ўқитувчиларни қидириш ишлари ҳамон давом этмоқда”, дейилади хабарда.  

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг