... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Косонсойда нохуш воқеа содир бўлди


16:40, 10.07.2018 Жамият
 16 642

Фуқаро М.Қодиров “Сангилобод ёруғ юлдузи” фермер хўжалиги раҳбарини пичоқлаб ўлдирган.

Якшанба, 8 июль куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида нохуш воқеа содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, Косонсой шаҳрида яшовчи М.Қодиров (исми ўзгартирилган) Бомраха массиви ҳудудида жойлашган дала майдонида Тахтакўприк МФЙда яшаган, “Сангилобод ёруғ юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари, муқаддам судланган И.Қобилов (исми ўзгартирилган) билан жанжаллашиб, унинг ўнг оёқ сон қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
 
Натижада И.Қобилов шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, вафот этган. М.Қодиров қўлга олинган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Косонсой жиноят фермер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар