УзЛиДепнинг депутатликка номзоди маъмурий жавобгарликка тортилди

Жамият

image

Маълумки, 22 декабрь куни Олий Мажлиси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари учун сайлов бўлиб ўтади. Унда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлиги ЎзЛиДеп томонидан номзоди қўйилган шахс ўз сайловолди ташвиқотига қонунга зид тарзда олиб боргани аниқланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, депутатликка номзодлар томонидан ташвиқотни сайловчиларга имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш билан қўшиб олиб бориш тақиқланган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига 38-Олмазор сайлов округидан номзоди кўрсатилган А.М.Аҳмедов эса жорий йилнинг 15 декабрь куни Чилонзор тумани “Катта Чилонзор-1” маҳалла фуқаролар йиғини ва 16 декабрь куни “Катта Чилонзор-2” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган ярмаркаларда иштирок этиб, ЎзЛиДеп логотипи жойлаштирилган пештахталар орқали, раҳбарлигидаги ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ун ва ёғ маҳсулотини сайловчиларга имтиёзли арзонлаштирилган нархда сотиш хизматини кўрсатган ҳамда сайловчилар билан учрашиб, сайловолди ташвиқотини олиб борган.

Депутатликка номзод А.М.Аҳмедов ўз ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 515-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган. 

Ушбу ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан А.М.Аҳмедовга нисбатан МЖтКнинг 515-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун маъмурий ишлар бўйича Чилонзор туман судига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Сайлов ЎзЛиДеп

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг