БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурия масаласида шошилинч йиғилиш ўтказади
Олам
−
05 Февраль 2020
6102БМТ Хавфсизлик Кенгаши Буюк Британия, АҚШ ва Франциянинг илтимосига кўра, Суриядаги вазият бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда ТАСС ташкилотдаги манбага таяниб хабар бермоқда.
Юқоридаги давлатлар БМТдан Сурия шимоли-ғарбидаги вазият юзасидан ташкилот бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Гейр Педерсен, шунингдек, Гуманитар ишларни мувофиқлаштириш идораси вакиллари иштирокида брифинг ўтказишни сўрашгани аниқланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, учрашув 6 февраль куни бўлиб ўтади.