Жефф Безос бир кунда ақл бовар қилмас маблағ ишлаб топди

Бу қизиқ

image

Дунёнинг энг бой одами, Американинг Amazon корпорацияси раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги компания акциялари нархининг рекорд даражада ўсиши фонида кунига 6,4 миллиард долларга ошди. Бу ҳақда “Forbes” хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, 14 апрель куни Нью-Йорк фонд биржасидаги ёпиқ савдолар якунида Amazon акциялари нархи 5.3 фоизга кўтарилиб, рекорд даражадаги 2 323 долларни ташкил қилди.

Шу маънода, Безоснинг бойлиги бугунга келиб, 138 миллиард долларга етди.

Яқинда "Forbes" журнали дунёнинг энг бой одамлар рўйхатини чоп этган эди. Унга ер юзсидаги 2095 минг нафар миллиардер киритилди. Ана шу рўйхатда Жефф Безос 113 миллиард доллар бойлиги билан етакчига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жефф Безос

Баҳолаганлар

838

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг