Кореялик олимлар атом энергиясидек муҳим металлни кашф қилди

Технология

image

Кореянинг Сеул шаҳридаги квант энергия тадқиқот маркази олимлари атроф-муҳит ҳарорати ва босимида ўта ўтказувчанлик хусусиятига эга материални кашф этишганини билдирди. Бу ҳақда “Autoevolution ” нашри хабар берди.

Янги материал LK — 99 деб номланади ва ўзгартирилган қўрғошинли апатит кристалл тузилишига эга. Агар ушбу кашфиёт дунё бўйлаб амалиётда қўлланилса, инсоният атом энергияси кашф этилганидан бери эришган энг катта ютуғи бўлади. Шунингдек, ушбу металл ишлаб чиқариш учун анча қулай. 

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, LK-99 материалини жуда оддий лаборатория ускуналари билан тахминан 34 соат ичида тайёрлаш мумкин. 

Супер ўтказувчанлик одатда жуда паст ҳароратларда содир бўлади, шунинг учун улар кенг қўлланилмайди. Шунга қарамай, улар квант ҳисоблаш ва термоядровий реакторлар каби соҳаларда жуда муҳимдир. Олимлар 100 йилдан ортиқ вақт давомида супер ўтказгичлар устида ишлаб келмоқда. Бу ихтиро эса ушбу меҳнатларнинг биринчи ва энг катта натижаси бўлиши мумкин.

Сеулдаги квант энергия тадқиқот маркази жамоаси 2018 йилда материал устида ишлай бошлади. 2021 йилдан бери улар патентларни тайёрлаш ва DL-99 нинг пайдо бўлиш техникасини ишлаб чиқиш билан банд.

Ушбу кашфиёт кўплаб технологияларга катта таъсир кўрсатиши мумкин. Жумладан, ҳозирги термоядровий реакторлар суюқ азот ёки гелий билан совутилган супер ўтказгичлардан фойдаланиб, сезиларли ҳарорат градянини яратади. Атроф-муҳит ҳароратида ишловчи супер ўтказгичлар эса янги реактор дизайнларини яратишга имкон беради. 

Эслатиб ўтамиз, Amherst Massachusetts университети муҳандислари жамоаси тоза электр таъминотини яратиш учун ҳаводаги намликни йиғиб оладиган қурилмани ишлаб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

атом энергияси Корея ўтказувчанлик квант энергия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг