ЖССТ ижрочи директори Питер Салама вафот этди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ижрочи директори Питер Салама  52 ёшида вафот этди. У “Чегара билмас шифокорлар” ҳаракатининг собиқ аъзоси эди. Саламанинг вафот этганини ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

“Ҳамкасбим ва дўстим, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ижрочи директори Питер Салама бевақт оламдан ўтганидан чуқур қайғудаман. Питернинг оиласи, дўстлари ва ҳамкасабларига ҳамдардмиз”, деб Тедрос Адан Гебрейесус Twitter`даги саҳифасида твит қолдирди.

Австралияда туғилган Салама ЖССТга 2016 йилда ишга келган, бунгача 14 йил мобайнида БМТ Болалар фонди (UNICEF), “Чегара билмас шифокорлар” ҳаракати ҳамда “Concern Worldwide”да турли лавозимларда фаолият юритган. Охирги йилларда ЖССТда эҳтиёжмандларга тиббий хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича ишлаб келаётганди. Хусусан, UNICEF`нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақаси бўйича директори вазифасини бажарган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Питер Салама

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг