Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

Санжар Турсунов ва Бобоусмон Батуров Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Спорт

image

Иорданияда бокс бўйича лицензион турнир давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар боксчиси Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик боксчилар Санжар Турсунов ва Бобоусмон Батуровлар чорак финал жангини ўтказишди. Ушбу босқичда Санжар Турсунов -91 килограмм вазн тоифасида эронлик Туфан Шарифига қарши жанг қилган бўлса, Бобоусмон Батуров -69 килограммг вазн тоифасида Хитойлик Кионг Ерсунга қарши ринга чиқди. Ушбу жангда ҳар иккала ўзбекистонлик боксчилар  рақибларини мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқишди.

Мусобақа регламентига кўра -91 килограмм вазн тоифасида ушбу мусобақада Токио-2020 учун 4 та квота ўйналаётган бўлса, -69 килограмм вазн тоифаси учун Токио-2020 Олимпиадасига 5 та квота ўйналмоқда.

Демак, ярим финал йўлланмаси Санжар Турсунов ва Бобоусмон Батуровга Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини беради.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари сони 16 тага етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санжар Турсунов Бокс Олимпиада Бобоусмон Батуров

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг