Корея Республикаси Президенти Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди

Жамият

image

Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмон ўзбек ҳуррияти ва порлоқ истиқболи рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Мун Чжэ Инга Мустақиллик майдонининг меъморий ечими ва ғоявий мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди. 

Корея Республикаси Президенти мазкур майдон Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсати ва ўзбек халқининг тарихий ютуғи – мустақиллигини ўзида акс эттириши билан ғоят улкан аҳамиятга эга эканини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Жанубий Корея

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг