ЕХҲТ кузатувчилари “каттаси”нинг Ўзбекистондаги сайловга эътирози борми?

Жамият

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲР) Сайловни кузатиш миссияси раҳбари Кайэтана Де Зулуета Тошкент шаҳридаги 882-сайлов участкасида сайлов жараёнларини кузатди.

Де Зулуетанинг айтишича, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг делегацияси 222 нафар қисқа муддатли кузатувчилар, 55 нафар ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси ва асосий доимий кузатувчилар билан умумий 316 нафардан иборат. Улар Ўзбекистон бўйлаб сайлов участкаларида бўлиб, жараённи кузатмоқда.

Кузатувчилар Европа Иттифоқининг 37 та давлатидан жамланган. Бу ЕХҲТнинг Ўзбекистонда ўтаётган сайловларни иккинчи маротаба шундай тўлиқ жамоа билан кузатиши.

Де Зулуета хоним Ўзбекистонда ўтаётган сайловларда, сайлов бюллетенларида барча номзодларга қарши овоз берувчи қаторнинг йўқлигига муносабат билдирди.

“Барча сайловчиларга қарши овоз бериш имконияти баъзи давлатларнинг сайлов бюллетенларида учрайди. Аммо шахсан мен бундай графани кўрмаганман, кузатмаганман. Менинг фикримча, сайловлар бундай танловсиз ҳам яхши ташкиллаштирилиши мумкин”, деди Де Зулуета хоним.

Шундан сўнг, ЕХҲТ вакили партиялар вакили бўлмаган мустақил номзодларнинг йўқлиги ҳақида гапириб ўтди.

“ЕХҲТ аввалги ҳисоботларида ташкилот қоидаларига кўра, мустақил номзодлар бўлиши лозимлиги борасида парламент ва аввалги президентлик сайловларида тавсиянома берган. Аммо бу ўз номи билан тавсия бўлиб, у бунгача ҳам, 2016 йилда ҳам берилган”, деди ЕХҲТ делегацияси раҳбари.

Де Зулуета хоним сщзида давом этиб, сайлов жараёнини ташкил этишда камчиликлар борасида ҳозир аниқ маълумот беролмаслигини айтиб ўтди.

“Ҳозир кузатувчилар миссияси Ўзбекистон бўйлаб, сайлов жараёнларини кузатмоқдалар. Барча минтақадаги узоқ ва қисқа муддатли кузатувчилардан ахборот келиб турибди. Якуний натижалар билан эртага ЕХҲТ Парламент ассамблеяси кузатувчилари етакчилари билан ўтказиладиган анжуманда эълон қилинади. Шундай экан, эртага менда бу ҳақда аниқ маълумотлар бўлиши мумкин. Яна бир нарсани таъкидлашим керакки, Кузатувчилар кодекси кўра, кузатувчи сайлов жараёнига аралашмайди. Биз фақат кузатамиз. Агар белгиланган нормаларга зид ҳолатни аниқласак. Уни ўз ҳисоботимизга киритамиз ва эълон қиламиз.”, дейди Де Зулуета хоним.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов ЕХҲТ Кайэтана Де Зулуета

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made