6 та таълим йўналишида ўқиш муддати 3 йил бўлади

Жамият

image

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидаги 6 та таълим йўналишида ўқиш муддати 4 йилдан 3 йилга камайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов Халқаро пресс-клубнинг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ва 2020-2021 ўқув йили мавзусига бағишланган сессиясида маълум қилди.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 6 та таълим йўналишида ўқиш муддати 4 йилдан 3 йилга камайтирилди, булар:

•  Мусиқий таълим;

•  Жисмоний маданият;

•  Технологик таълим;

•  Чақириққача ҳарбий таълим;

•  Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;

•  Мактабгача таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

Эслатиб ўтамиз бу йилги тест синовлари очиқ майдонларда ва 2 сменада ўтказилади. Талабаларга иссиқдан ҳимоя қилувчи махсус шапкалар ва бир марталик тиббий қўлқоп, ручка ҳамда ниқоб давлат томонидан бепул тарқатилади. 

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг