“Вирус ваҳимаси”. Хитойдаги ўзбекистонликлардан вазиятни кескинлаштирмаслик сўралди

Олам

image

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Хитой Халқ Республикасида таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёшлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллади.

“Бугунги кунда жаҳон оммавий ахборот воситалари томонидан Хитой Халқ Республикасининг Ухань шаҳрида коронавурис тарқалаётгани ҳақидаги хабарлар кенг ёритилмоқда. Ўз ўрнида Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати Хитойдаги вазият элчихонамиз ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонамиз томонидан назоратга олингани ҳамда мазкур йўналишда узлуксиз ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Хитой Халқ Республикасидаги вакили Хуснулла Асадуллаев эпидемия маркази бўлган Ухань шаҳрида таълим олаётган ёшларимиз билан ҳозирги вақтга қадар доимий алоқада бўлиб турибди ва мавжуд маълумотга кўра, вазият маҳаллий Ҳукумат вакиллари томонидан тўлиқ назоратга олинган, қолаверса Хитой Халқ Республикасидаги Ўзбекистон элчихонаси ва Бош консулхонаси ходимлари томонидан ушбу масалани ҳал қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу боис ёшларимиздан нотўғри маълумотлар билан вазиятни кескинлаштирмасликни илтимос қилган ҳолда ҳолат юзасидан саволлар бўлса, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва ассоциациянинг Хитой Халқ Республикасидаги вакили билан боғланиши мумкинлигини маълум қиламиз. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ишонч телефони: +99899 345 55 59”, — дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, Ухань шаҳридаги университетларидан бирида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба Абдураҳим Элбобоев шаҳардаги вазият ҳақида гапириб берган эди 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги карантин эълон қилиниши муносабати билан тегишли ҳокимият органлари Хитойда аккредитация қилинган хорижий мамлакатларнинг барча дипломатик ваколатхоналарига чет эл фуқароларини карантин эълон қилинган шаҳарлардан эвакуация қилиш бўйича рад жавобини бераётганлигини, зарурат туғилганда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш масаларини ҳал қилинишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Вирус

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг