Конор ва Ҳабиб ўртасида реванш бўлмайди. Конор спортни тарк этди
Спорт 26 Март 16:41 1741
image

Сhampionat.com нашри маълум қилишича, Ирландиялик ММА жангчиси, собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган. Бу ҳақда у ўзининг твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

“Болалар, мен ММАдаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Мен барча собиқ ҳамкасбларимга муваффақият тилайман”, деб ёзган Макгрегор.

Эслатиб ўтамиз, Конор ўтган йили россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга қарши ўтказган сўнгги жангида имкониятни бой бериб қўйган эди. Жанг сўнггида иккала спортчининг жамоаси ўртасида муштлашув келиб чиққан эди. Натижада Макгрегор ва Нурмагомедов узоқ муддатга дисквалификация қилинган эди. Шундан кейин ирландиялик спортчи октагонга бошқа чиқмади.

Конорнинг дисквалификацияси апрел ойининг ўрталарида якунланар эди. Бундан олдин Макгрегор UFCда Нурмагомедов билан реванш жангини ўтказишни хоҳлашини айтиб ўтган эди.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 2.9