Иммунолог: “Ўзини ўзи изоляцияга олиш бир ҳафтада натижасини кўрсатади”
Олам
−
07 Апрель 2020
7984Россиядаги “Микроб” вабога қарши илмий-тадқиқот институти директори Владимир Кутирев коронавирус туфайли жорий қилинган ўзини ўзи изоляция қилиш бир ҳафта ичида ўз натижасини беради, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
“Ички касалликлар кўпайишда давом этаётганига қарамай, биз буни кузатяпмиз ва тузатяпмиз. Инкубация даврини ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, ушбу чеклов бир ҳафта ичида ўз натижасини беради”, деди Кутирев.
Иммунологнинг айтишича, ана шунда касалликнинг ошгани ёки камайгани юзага чиқади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 7 497 нафарга етди. 58 бемор оламдан ўтди.
LiveБарчаси