Инспекторга қаршилик кўрсатган фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 9 апрель куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида хизмат олиб бораётган йўл патруль хизмати инспекторлари “Ваз 2106” русумли автомобилни тўхтатишади. Автомобиль ҳайдовчиси - 1983 йилда туғилган Т.Ё. текширилаётган вақтида йўл патруль хизмати инспектори уни спиртли ичимлик ичганликда гумон қилиб тиббий экспертизага таклиф этади.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра ҳайдовчи маст ҳолатда транспорт воситасини бошқаргани маълум бўлди. Ҳайдовчини тиббий экспертизадан ўтказиш вақтида унинг қариндоши Тошкент вилояти Бўка туманида истиқомат қилувчи 1972 йилда туғилган Х.Қ. маст ҳолатда йўл патруль хизмати инспекторларининг хизмат вазифасини бажаришига фаол қаршилик кўрсатиб, турли сўзлар билан ҳақорат қилади. Бу ҳолатда фуқаро Х.Қ.га нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилиб, тўпланган ҳужжатлар Олмалиқ шаҳар Маъмурий судига тақдим этилди.

Жорий йилнинг 15 май куни Олмалиқ шаҳар Маъмурий суди Х.Қ.ни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183- ва 194-моддалари билан айбдор, деб топиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг