...
МЕНЮ
ONLINE TV

Конгресс Трамп президент бўлишида Россиянинг аралашгани ҳақидаги ишни текшириб бўлди


12:47, 13.03.2018 Олам
 2 980

Текширувлар ҳақида Конгресс аъзоси Майк Конуэй фикрларини билдириб ўтди.

АҚШ Конгресси икки йил вақт давомида АҚШдаги президентлик сайловларида Дональд Трампнинг ғалабасига Россиянинг бевосита аралашганини текширди.
 
Кеча, 12 март куни АҚШ ОАВлари Конгресс бу борада ҳеч қандай далил топа олмаганини маълум қилган. Бу ҳақда “vesti.ru” хабар қилди.
 
Текширувлар ҳақида Конгресс аъзоси Майк Конуэй қуйидагиларни билдириб ўтди:
 
“Биз икки томоннинг ўзаро келишувини топа олмадик. Бунгача бизда бу ҳақда тасдиқланмаган маълумотлар бор эди. Биз Марказий разведка бошқармаси билан бу борада ҳали ҳам бир қарорга кела олмадик. Лекин уларнинг хулосасини ҳам кутамиз”.
 
Маълумот ўрнида, АҚШ Конгресси аъзолари сайловларда Трампнинг ғалабасига ҳисса қўшувчи ўзгаришларни Россия аралашуви келтириб чиқарган, деган хулосаларни билдирган эди. Шу сабабли АҚШ ҳукумати россиялик ўн уч нафар шахсни бунда айбдор қилиб кўрсатган эди.
 
Ўз навбатида, Оқ уй ва Кремл бу хабарларни тасдиқламаган ва ўз эътирозларини билдирган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп мазкур “рус иши” юзасидан кўрсатмалар беришга тайёрлигини маълум қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:АҚШ Россия Конгресс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!