...
МЕНЮ
ONLINE TV

Комилжон Алламжоновнинг суратларига бир назар


13:39, 06.10.2018 Жамият
 14 089

Ҳамон Ўзбекистон Республикаси Президенти сайтида Матбуот котиби лавозимида Комилжон Алламжоновнинг номи кўрсатилмоқда.

2017 йилнинг декабрь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижро этувчи аппарати раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Комилжон Алламжонов ўз ўрнини тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугунгача бу ҳақда расмий хабар эълон қилингани йўқ. Ҳамон Ўзбекистон Республикаси Президенти сайтида Матбуот котиби лавозимида Комилжон Алламжоновнинг номи кўрсатилмоқда.
 
Ижтимоий тармоқларда тарқалган сўнгги хабарларга қараганда, Комилжон Алламжонов саломатлиги ёмонлашгани сабаб ишдан бўшаш аризаси билан мурожаат қилган. Бироқ, Президент Шавкат Мирзиёев ушбу аризани ҳозиргача имзолагани йўқ. Албатта, бу гап-сўзлар ҳали расмий тасдиғини топмаган.
 
Бугун Комилжон Алламжонов Instagram ва Facebook’даги саҳифаларига сиёсий фаолиятдан йироқ бўлган суратини жойлаштирди.



Одатда Алламжонов Instagram ва Facebook’га сиёсий доиралар вакиллари, Президентлар, давлат раҳбарларининг Матбуот котиблари билан тушган суратларини жойлаштириб борарди. Масалан, унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, АҚШ Президенти Дональд Трамп иштирокидаги суратлар бор. Қолаверса, хорижлик ҳамкасблар – Президент Матбуот хизмати раҳбарлари, жумладан, Россия Федерацияси Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков, Қозоғистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Айдос Укибай, Қирғизистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Толгонай Стамалиева, Тожикистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Шарифзода Абдуфаттоҳ, Ҳиндистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Ашок Малик билан тушилган суратлар ҳам мавжуд.


 
Комилжон Алламжоновнинг Президентлар билан қўл бериб сўрашаётгани тасвирланган суратлари эса жами учтани ташкил этади.
 
Биринчиси, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан. (Циндао, 9-10 июнь 2018 йил,)

 
Иккинчиси, Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд билан. (Нью-Деҳли, 1 октябрь 2018 йил)


 
Учинчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан тушилган суратдир (Нью-Деҳли, 1 октябрь 2018 йил).

Аслида Комилжон Алламжоновнинг Президент Шавкат Мирзиёев билан ўнлаб суратлари бор. Аммо, улар орасида энг кўп кўрилган суратлардан бири айнан юқоридагиси саналади.



Бизгача етиб келган хабарларга қараганда, Комилжон Алламжонов айни дамда ўзи муассислигидаги “Миллий” телеканалининг фаолиятига ҳар қачонгидан жиддий киришган. Каналда катта ислоҳотлар даври бошланиши айтилмоқда. Куни кеча ушбу канал директори лавозимида таниқли журналист Насриддин Асриддинов иш бошлаган эди. 

Теглар:Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар