...
МЕНЮ
ONLINE TV

Комилжон Алламжонов Президент маъмурияти бошлиғи ўринбосари бўлди


00:30, 28.08.2018 Жамият
 7 378

“Qalampir.uz” манбасининг хабар беришича, Азиз Мағрупов, Алишер Пайгамов, Комил Алламжонов Президент маъмурияти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш ўтказилгани, унда Президент девони фаолиятини қайта кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Унга кўра, Президент девони тугатилди ва Президент маъмурияти ташкил этилди. Маъмурият бошлиғи лавозимига Зайнилобиддин Низомиддинов тайинланган.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Хайриддин Султонов ва Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан озод этилиб, бошқа ишга ўтказилган.
 
“Qalampir.uz” манбасининг хабар беришича, Азиз Мағрупов, Алишер Пайгамов, Комил Алламжонов Президент маъмурияти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган.
 
Комилжон Алламжонов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати раҳбари сифатида ҳам фаолиятини давом эттиради. 

Теглар:Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар