...
МЕНЮ
ONLINE TV

Комилжон Алламжонов “Озодлик”нинг вице-президенти билан учрашди


12:48, 28.06.2018 Жамият
 3 694

“Шавкат Мирзиёев мамлакатни олға бошлаётганини кўриб турибмиз. Бу чуқур ҳурматга сазовор”, дейди Ненад Пежич.

Ўзбекистонда нафақат маҳаллий, балки хорижий оммавий ахборот воситаларига нисбатан ҳам эътибор кучайиб бормоқда. Жорий йил BBC мухбири Ўзбекистондаги тадбирни ёртиши учун 13 йиллик танаффусдан сўнг рухсатнома олди. “Америка овози” телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомовага мамлакатда доимий фаолият олиб бориши учун гувоҳнома берилди. Бугун эса “Озодлик” радиоси вице-президенти ва бош муҳаррири - Ненад Пежич Ўзбекистонда бўлиб турибди.
 
Бугун, 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати раҳбари Комилжон Алламжонов  ва “Озодлик” радиоси вице-президенти, бош муҳаррири Ненад Пежич ўртасида учрашув ўтказилди.




 
Ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди. Матбуот эркинлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти сиёсатининг устувор йўналишларидан эканлиги, мамлакатда ошкоралик муҳити, материаллардаги холис таҳлил ва танқид қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
 
“Биз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни олға бошлаётганини кўриб турибмиз. Бу чуқур ҳурматга сазовор”, дейди Ненад Пежич.

Теглар:Комилжон Алламжонов Озодлик радиоси Ненад Пежич 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар