... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Колумбияда сел сабаб 100 дан ортиқ вояга етмаганлар вафот этди


11:58, 13.04.2017 Олам
 1 104

Ҳукумат жабрланганлар учун 2 миллион доллар маблағ ажратди.

Апрель ойи бошида Колумбия аҳолисига табиий офат хавф солиб, юзлаб кишиларнинг бошпанасиз қолишига сабаб бўлди. Кучли сел оқибатида Колумбияда ҳалок бўлганлар сони 320 нафарга етди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, қурбонларнинг 118 нафарини вояга етмаганлар ташкил қилади. Шунингдек, табиий офат сабаб 332 киши яраланган. Президент маъмуриятининг хабарига кўра, жабрланганларнинг барчаси шифохонадан чиққан.
 
Мамлакатда табиий офат жабрланувчиларига ёрдам бериш учун ҳисоб рақами очилди. Ҳукумат мазкур ҳисоб рақамига 2 миллион доллар миқдорда маблағ ажратди.
 
Айни вақтда Мокоада вайроналар бартараф этилмоқда, инфраструктурани тиклаш ишлари олиб бориляпти. Мактаблардаги дарслар 17 апрелдан бошланишини мўлжалланмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Колумбия Табиий офат Сел 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!